«Манчестер Сити» АПЛнинг сўнгги 38-турида «Саутгемптон» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг бир нечта рекордлар ўрнатди, деб хабар беради «Sports.ru».
Хосеп Гвардиола шогирдлари АПЛнинг жорий мавсумида 100 очко тўплади, 106 гол урди, 27 та гол ўтказди. 32 ўйинда ғалаба, шулардан 16 таси меҳмонда, 2-ўриндаги Жозе Моуриньо бошлиқ «Манчестер Юнайтед»дан 19 очко илгарилаб кетди. Мазкур натижаларнинг барчаси АПЛ учун рекорд кўрсаткич сифатида тарихдан жой олди. Маълумот учун «Манчестер Сити» Англияда муддатидан олдин чемпионликка эришганди. «Шаҳарликлар» ўз тарихида бешинчи марта Англия чемпиони бўлди. Шундан 3 та чемпионлик охирги 6 йил ичида қўлга киритилди.
Бир мавсумда энг кўп очко йиғиш бўйича олдинги рекорд «Челси»га тегишли бўлганди. Лондонликлар 2004/05 йилги мавсумда 95 очко жамғарган эди.
Изоҳ (0)