Айни дамда Англия премьер лигаси сўнгги 38-тури доирасида «Ливерпуль» ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ меҳмонлари дарвозасини ишғол этишга эришди. Бу гол унинг «Ливерпуль» сафида АПЛда урган 32-голи бўлди. Шу тариқа мисрлик футболчи АПЛда бир мавсумда 32 та гол урган илк футболчига айланди.
Аввалроқ Муҳаммад 31 та гол урган ҳолда рекордни Луис Суарес, Криштиану Роналду ва Алан Ширер билан бўлишиб турган эди.
Изоҳ (0)