Нью-Йоркдаги Central Аsia Foundation жамғармаси Шарқ овози интернет-радиосини ишга туширмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот агентлиги хабар берди.
Central Аsia Foundation жамғармаси президенти Ашраф Зокировнинг айтишича, радиостанцияни очишдан асосий мақсад АҚШда яшаётган ўзбеклар учун маълумотларнинг фойдали манбасини яратиш, янги мамлакатга мослашишга кўмаклашишдан иборат.
«Бизнинг асосий мақсадимиз 200дан ортиқ миллат яшайдиган Шимолий Америкада Марказий Осиё диаспорасини яратишдир», – дейди Ашраф Зокиров.
Central Аsia Foundation 2017 йилдан буён Марказий Осиё давлатлари ҳаётига бағишланган Шарқ овози журналини чоп этади. Журналнинг навбатдаги сони Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи якунларига бағишланади.
Изоҳ (0)