Кеча, 12 май санасида россиялик таниқли собиқ гимнастикачи, сиёсат ва жамоат арбоби Алина Кабаева 35 ёшга тўлди. Кабаева бадиий гимнастика бўйича 2004 йилги Афинадаги Олимпиада чемпиони ҳамда жаҳон ва Европа чемпионатларининг кўп марта ғолиби ҳисобланади.
Алина катта спортдан кетишидан аввал Россия Жамоатчилик палатасининг аъзоси ҳисобланган, спортни тугатгач эса давлат думаси депутатига айланган. 2 йил аввал Кабаев йирик медиахолдингни бошқариш учун сиёсатдан кетишга қарор қилганди.
Маълумот учун Алина Кабаева Ўзбекистон пойтахти Тошкентда таваллуд топган. Унинг отаси «Пахтакор»да тўп сурган Марат Кабаев ҳисобланади. Марат Кабаев 2017 йил февралидан бошлаб ўзи асос солган Халқаро ислом бизнеси уюшмасини бошқариб келади.
Собиқ спортчининг таваллуд айёми муносабати билан «Газета.ru» унга аталган фотогалереяни тақдим этди.
Изоҳ (0)