9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев Ботаника боғи, «Братские могили» (Биродарлик қабри) ёдгорлик мажмуаси, «Халқлар Дўстлиги» майдони, «Ғафур Ғулом» ва «Ашхобод» боғларига ташриф буюрди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигинин Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди.
Ташриф давомида Бош вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими майдонда йиғилган меҳмонларни байрам билан қутлашди ва улар билан мулоқот қилди.
Мулоқот давомида йиғилган меҳмонлар қизиқтирган савол ва таклифларини берди. Хусусан, боғларнинг иш вақтини узайтириш ҳақидаги таклиф шу жойнинг ўзида қаноатлантирилди ва йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан илиқ олқишланди. Эндиликда Тошкент шаҳри аҳолиси боғларда ўз яқинлари ва оилалари билан янада унумли ва мазмунли вақт ўтказишлари мумкин.
Изоҳ (0)