3 май, пайшанба куни Навоий вилояти Кармана тумани Ички ишлар бўлими «Тунги гуруҳ» тадбирини ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га Навоий ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
«Тунги гуруҳ» тадбири давомида лейтенант Ҳаётжон Пайзиев «Баҳор» кўчаси 25-уйда ёнғин бошланётганини аниқлаган. Ўт ўчирувчи гуруҳ етиб келгунга қадар Пайзиев 4 кишини ёнғиндан олиб чиққан. Уйнинг 33 метр квадрат қисми ва жиҳозлари ёниб кетган.
Изоҳ (0)