«Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Қарорга мувофиқ:
Бойсун туманида Омонхона қишлоғи, Зовбоши тоғли ҳудуди, Дарбанд қишлоғи ҳудудларини ўз ичига олган — Бойсун кичик туризм зонаси;
Сариосиё ва Узун туманларида Хонжиза тоғ тизмалари ён бағирларида ҳамда Сариосиё тумани Сангар дак қишлоғи ҳудудларида — Сариосиё кичик туризм зонасини;
Шеробод тумани Шалқон қишлоғи, Хўжаикон туз кони ҳудудларида ҳамда ҳудуддаги мевали боғларни ўз ичига олган — Шеробод кичик туризм зонасини ташкил этилади ҳамда уларда замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектлар қурилади.
Изоҳ (0)