Камида 6 киши Рио-де-Жанейро шаҳрининг ғарбида жойлашган Сидади-ди-Деус фавеласида (энг хавфли жамият) полиция томонидан ўтказилган махсус операция вақтида ўлдирилди. Бу ҳақда Globo телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Уч киши жароҳат олган.
Maxсус операция полициячини ўлдирганликда гумон қилинаётганларни топиш ва қўлга олиш мақсадида уюштирилган. Полиция фавелада 2 та винтовка ва 4 та тўппонча топилганини маълум қилган.
Полиция ва гумондорлар ўртасида вужудга келган отишма натижасида «Сариқ чизиқ» (Linha amarela) тезкор магистрал йўли 2 соатга ёпиб қўйилган. Бу йўл «ТАСС» таҳририяти жойлашган Барра-да-Тижука даҳасини Антониу Карлос Жобим номидаги халқаро аэропорт билан боғлаб турган. Йўл Рио-де-Жанейронинг энг юқори жиноятчилик даражаси қайд этилган бир қанча шимолий даҳаларидан ўтган.
Изоҳ (0)