Илон чаққан ҳиндистонлик аёл тириклайин гўнгга кўмилгандан кейин оламдан ўтди. Бу ҳақда, The Mirror нашрига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Уттар-Прадеш вилоятидаги Буландшаҳр шаҳрида яшовчи Девендри исмли аёл шох-шабба тераётган пайти қўлини илон чақиб олган. У дори қабул қилиб, қўлини жгут билан боғлаганига қарамасдан, ўзини ёмон ҳис қилди.
Аёл Мукеш исмли турмуш ўртоғи билан биргаликда маҳаллий илон авровчисига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Илон авровчи аёлни мол гўнгига кўмиш лозимлиги, гўнг заҳарни тортиб олишини айтган. 75 дақиқа гўнг тагида ётган Девендри бўғилиб, ҳаётдан кўз юмган.
Мукеш воқеанинг бундай тугашини кутмаганини, илонлар авровчиси хотинига ёрдам беролишига ишонганини айтган. Девендри ва Мукешнинг беш фарзанди бор.
Илон авровчи аёл ҳаво етишмай бўғилиб ўлганини тан олди. Маҳаллий полиция содир бўлган воқеа хусусида ҳеч қандай шикоят келиб тушмаганини айтган.
Изоҳ (0)