Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган 70 дан зиёд босма оммавий ахборот воситалари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Матбуот ва ахборот агентлиги хабар қилди.
Давра суҳбати оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий асосларига бағишланди. Шаҳар матбуот бошқармаси томонидан сўнгги бир йил ичида таҳририятларга элликдан ортиқ кўрсатма хатлари юборилгани таъкидланди. Қонунбузарликларга йўл қўйгани учун «Хорошее настроение» газетаси Тошкент туманлараро иқтисодий судининг қарорига мувофиқ тугатилгани айтиб ўтилди.
Изоҳ (0)