«Ливерпуль» «Барселона» ўрнатган рекордни ҳам янгилашга эришди
Аввал хабар берилганидек, кеча, 2 май санасида Европа Чемпионлар Лигаси ярим финали жавоб учрашувида «Рома» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аммо бу ғалаба римликларнинг финалга чиқиши учун етарли бўлмади. Биринчи ўйиндаги 2:5 ҳисобидаги мағлубият туфайли «Рома» мусобақадаги иштирокини якунлади. «Ливерпуль» эса финалда «Реал»га қарши ўйнайдиган бўлди. Бу мавсум «мерсисайд» жамоаси клублар ўртасидаги Европанинг нуфузи жиҳатидан 1-ўринда турадиган мусобақасида гол уриш борасида сермаҳсуллик кўрсатди. «Ливерпуль» Европа Чемпионлар Лигасида бир мавсум давомида урилган голлар сони бўйича «Барселона» ўрнатган рекордни янгилади.
«Рома» билан кечган жавоб баҳсининг 25-дақиқасида жамоасининг иккинчи голини урган Жоржино Вейналдум «Ливерпуль» учун мусобақадаги сўнгги 14 ўйинда киритилган 46-голни уришга муваффақ бўлди. Бу натижа нафақат Европа Чемпионлар Лигаси, балки барча Еврокубоклар ўртасида ҳам рекорд натижа сифатида тарихга кирди.
«Ливерпуль» финалга чиқди, Салоҳ, Фирмино, Мане триоси эса «Реал» учлиги ўрнатган рекордни янгилади
Бунгача сермаҳсуллик борасидаги рекорд «Барселона»га тегишли бўлиб, клуб Чемпионлар Лигасининг 1999/2000 йилги мавсумнинг 16 ўйинда 45 та гол киритган эди.