Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ КХДРдаги ядро полигонини ёпиш бўйича операцияда кузатувчи сифатида қатнашиш имкониятини муҳокама қилишга тайёр, деб ёзади «ТАСС» БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин билан телефон суҳбати якунларига таяниб. Ташкилот КХДР ва Жанубий Корея чегарасидаги қуролсизлантирилган ҳудудни ўзгартиришда ҳам ёрдам бериши мумкин.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Жанубий Корея етакчиси суҳбат чоғида БМТдан КХДРдаги ядро синовлари учун полигоннинг бўлғуси ёпилишини текширишда ёрдам сўраган, шунингдек, КХДР ва Корея Республикаси ўртасидаги қуролсизлантирилган ҳудудни тинчлик ҳудудига айлантириш ҳақидаги битимни амалга оширишда кўмак беришини илтимос қилган.

Бош котиб БМТ кореялараро музокараларнинг давом этишини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган, шу муносабат билан БМТ кўмак беришнинг эҳтимолий усулларини муҳокама қилишга тайёрлигини айтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди