2 май куни Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси Сонг Йоунг-гиль бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жанубий Корея делегацияси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастуридан Ташқи ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институтида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган бўлиб, уларда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)