Кобулда 30 апрель тонгида юз берган икки портлаш қурбонлари сони 21 кишига етди. Бундан ташқари, 27 киши жароҳат олган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аввалроқ етти кишининг қурбон бўлганлиги, 20 киши жабрланганлиги маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Кобулда 30 апрель тонгида иккита портлаш юз берди. Биринчи портлашни мотоциклдаги худкуш террорчи амалга оширган.
Иккинчи портлаш оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар орасида TOLOnews, 1 ТВ ва Al Jazeera телеканаллари ва бошқа ОАВлари вакиллари борлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)