Филиппин президенти Родриго Дутерте КХДР раҳбари Ким Чен Инни барча учун ибрат бўла оладиган қаҳрамон деб атади. Бу ҳақда у Шимолий Корея етакчиси денуклеаризация бўйича келишувга рози бўлганидан сўнг баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
Дутерте Ким Чен Ин унинг учун чинакам ибрат намунасига айланганини, у билан кўришиш имкони туғилса, албатта табриклашини таъкидлади.
«У доимо жамият кўзига ёмон бола бўлиб кўринар эди. Аммо битта яхши қадамдан сўнг эндиликда у барча учун қаҳрамондир. У хушмуомала, хушчақчақ ва қувноқ ёш йигитга ўхшаяпти», — таъкидлади Дутерте.
Изоҳ (0)