27 апрель куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан Покистон Қуруқликдаги қўшинлари штаб бошлиғи генерал Камар Бажва бошчилигидаги ҳарбий делегация келди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Шу куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Покистон ҳарбий делегациясини қабул қилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий саноат ва ҳарбий техник йўналишларида ҳамкорликларни кучайтириш борасида фикрлар алмашилди.
Ташриф доирасида Покистон ҳарбий делегацияси Самарқанд шаҳрининг тарихий ва маданий мероси билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)