Мадагаскарнинг жануби-ғарбий соҳилидаги хусусий уйда ноёб турдаги 10 мингта тошбақа сақлаб келинган. Улар қўшниларнинг нохуш ҳиддан шикояти туфайли топилди, деб ёзади National Geographic.
Мадагаскар экологлари 10 мингга яқин тошбақани қутқариш операциясини ўтказди. Табиат қўриқчилари 9 888 та тирик тошбақани «қамоқ»дан олиб чиқди, яна 128 та ўлган тошбақа топилди. Тошбақалар олтита юк машинаси ёрдамида олиб кетилган. Уларни ёввойи табиатга қўйиб юбориб бўлмайди: улар айнан ёввойи табиатдан браконьерлар томонидан тутиб олинган.
Каратиндан сўнг уларни турли реабилитация марказлари қабул қилади. Тошбақаларнинг йўқолиб бораётган бу тури махсус қонун билан қўриқланади, шунга қарамасдан, улар орол жанубидаги кўплаб ресторанларда ноқонуний сотилади.
Изоҳ (0)