28–29 апрель кунлари Бойсун туманида бўлиб ўтадиган «Бойсун баҳори» очиқ фольклор фестивали доирасида Термиз давлат университетида «Бойсун – моддий ва номоддий маданият бешиги» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бойсун дунё тамаддунининг энг қадимги бешикларидан бири сифатида жаҳон илм-фани аҳлида катта қизиқиш уйғотиб келади. Инсониятнинг илк манзилгоҳларидан бири бўлган бу гўша гўзал табиат манзаралари, ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, моддий ва номоддий маданий бойликлари, сержило ноёб қадриятлари билан ҳам машҳур.
Минг йиллар давомида ноёб маданий меросни ўз бағрида авайлаб-асраб келаётган Бойсун 2001 йилда ЮНЕСКО томонидан «Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси» дурдонаси сифатида эътироф этилиб, 2008 йилда ЮНЕСКОнинг «Инсониятнинг номоддий маданий мероси» репрезентатив рўйхатига киритилди. Бундай нодир бойликни жаҳонда кенг тараннум этиш мақсадида «Бойсун баҳори» очиқ фолклор фестивалига асос солинди.
Конференция иштирокчиларининг маъруза ва мақолалари алоҳида тўплам сифатида чоп этилди.
Анжуманда Сурхондарё вилояти ҳокими Э. Турдимов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)