Россия экспорт маркази Ўзбекистон ҳукумати билан атом электр станцияси қурилишни молиялаштириш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Марказнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дмитрий Прохоренкога кўра, айни пайтда асосий урғу юқори технологик маҳсулотлар олиб киришга берилмоқда. Шу билан бирга, АЭС қурилишни молиялаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида шу йил охирига қадар Россия билан АЭС қурилиши бўйича келишув имзоланишини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)