Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ишбилармон доиралари делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида фармацевтика соҳасига доир битимлар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Хитойнинг йирик фармацевтика корпорациялари — China Meheco Corparation, China Sinopharm International Corparation, Avic International Ingeneering Company, Ziu Zhi Co, Ltd кабилар билан музокаралар олиб борди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари China Sinopharm International Corparation ва National Vaccine and Serum Institute вакцина заводига ташриф буюрди.

Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистонда қаттиқ дори шакллари: таблеткалар, капсулалар ва кукун шаклдаги дори воситларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги келишув — умумий қиймати 6 миллион АҚШ долларига тенг шартнома имзоланди. Лойиҳа 2018—2020 йилларда «Зомин-Фарм» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган.

Вазирликдан қўшимча қилишларича, ўзбек ишбилармонларининг 18 апрель куни бошланган Хитойга ташрифи 26 апрелга қадар давом этади.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда 150 дан ортиқ фармацевтика корхонаси фаолият юритмоқда. Улар томонидан 2500 га яқи номда дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)