Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Озарбайжон армияси мутахассислари томонидан соҳа мутахассислари, педагоглар учун семинар-тренинглар ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур машғулот халқаро ҳарбий ҳамкорлик лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Ўқув-курслари Озарбайжон армияси вакиллари — генерал-майор Мамадов Валиф Маммад ўғли, профессор Аллахьрова Тахира Бекир қизи, Жефаров Гейдар Аллаҳёр ўғли, Махмурадов Агил Шавкат ўғли каби мутахассислар томонидан олиб борилди.
Маълумки, Ўзбекистон раҳбари 2017 йил январь ойида Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида бўлиб, ушбу билим юрти негизида мутлақо янги Қуролли Кучлар академиясини ташкил этиш юзасидан топшириқлар берган эди. Президентнинг 2017 йил 25 апрелдаги қарорига асосан, Қуролли Кучлар академияси фаолияти қайта ташкил этилди.
Бир ҳафта давом этган назарий ва амалий ўқув машғулотлари қизғин савол-жавобларга, таассуротларга бой бўлди.
Изоҳ (0)