Россиянинг «Анкор» кадр холдинги Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда компания раҳбари Сергей Саликов «Деловой Петербург» нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради Spot.
Унинг сўзларига қараганда, 2017 йили компания рекрутмент кўтарила бошлаганини пайқаган, компания Грузия, Болтиқбўйи давлатларига қизиқа бошлаган. Ўзбекистон бозорига чиқиш эса ҳал қилинган масала — Тошкентда компания офиси очилмоқда.
«Анкор»га 1990 йили асос солинган. Унинг таркибига рекрутинг, стаффинг, ауцорсинг ва консалтинг соҳаси билан шуғулланувчи ўнта шуъба корхонаси киради. Россия, Қозоғистон, Украина ва Беларусда компания располагает қирқдан ортиқ шаҳарларда ўз офисларига эга.
Олдинроқ Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси «Рекрутинг фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилаётгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)