Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара бошқармалари уларнинг раҳбарияти томонидан эришилган келишув доирасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
«Бу вазиятнинг ўзгаришига тезкор жавоб қайтариш, чегараларни ишончли қўриқлаш, унинг бузилиши ҳақида огоҳлантириш ва олдини олишга қаратилган», — дея таъкидлайди бошқарма матбуот хизмати.
17 апрель куни 10:40 да Ўзбекистоннинг Пунган йўналиши бўйича чегара вакили номаълум шахс Қирғизистоннинг Булоқбоши қишлоғи яқинидаги рўйхатга олинмаган чегара участкаси яқинида қорамол боқаётганлиги ҳақида қирғизистонлик ҳамкасбини огоҳлантирди. Чегарачи бу амалдаги келишувларни бузиш эканлигини маълум қилиб, чора кўришни сўради. 15 дақиқадан сўнг Қирғизистон чегара наряди чўпонни мамлакатнинг ичкари ҳудудига кузатиб қўйди.
18 апрель куни 07:55 да Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Қувасой туманининг чегара қисмидаги наряд чегарани юк билан бузиб ўтувчиларни таъқиб қилди. Қоидабузарлар юкни ташлаб (160 килограмм рангли металл), Қирғизистон ҳудудига яширинди.
Ўзбекистоннинг Қувасой йўналишидаги чегара вакили Қирғизистоннинг Айдаркен йўналишидаги чегара хизмати вакилини зудлик билан бу ҳақда огоҳлантирди ва қоидабузарларни қўлга олиш бўйича чора кўришни сўради. Натижада қирғиз ҳарбий хизматчилари томонидан чегара қоидабузарларини қидириш бошлаб юборилди.
Изоҳ (0)