Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

23 апрель куни Пекин шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф билан учрашди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Бўлиб ўтган суҳбат давомида вазирлар Ўзбекистон—Покистон кун тартибидаги, БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро тузилмалар доираларидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган долзарб масалалар борасида фикр алмашди.

Учрашувда қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар деярли барча ўзаро манфаатли соҳаларда фаоллашди. Бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун янги имкониятларни очиб берди.

Тадбиркор делегацияларининг тез-тез учрашишлари натижасида 100 миллион АҚШ долларига тенг шартномалар имзоланди. Шунингдек, сайёҳлик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқалар жадал тус олди ва самарали бўлди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида 2018 йилнинг 26—27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциянининг муваффақиятли натижалари таъкидланди ва минтақа учун муҳим бўлган ушбу соҳада конструктив ҳамкорлик қилишга томонлар тайёр эканлиги тасдиқланди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистон мадҳияси қабул қилинганига 30 йил тўлди. Давлат рамзи тарихига қисқача назар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи тушиши кутилмоқда
Дунё
Малакали мутахассислар учун 2022 йилдаги энг жозибадор давлатлар рейтинги эълон қилинди