Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29 апрелдан 3 май санасига қадар Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Эрдўғон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади ҳамда Бухоро шаҳрини зиёрат қилади.
Музокараларнинг асосий мавзуси инвестиция соҳаси бўлиши айтилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ва Туркия туризм, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобилсозлик, фармацевтика саноати, текстиль саноати, кимё ва тоғ-металлургия секторларига инвестиция йўналтириш масалаларини муҳокама қилади.
Туркия президенти Ўзбекистонга ташрифидан сўнг Жанубий Кореяга йўл олади.
Изоҳ (0)