Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 18 апрель куни 1979 йилда туғилган М.Ш уйидан тан жароҳатлари билан касалхонага олиб келинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, М.Ш 22 апрель куни вафот этди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 18 апрель куни соат 03:00 атрофида Тайлоқ туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Ж.О уйида ўзаро жанжал оқибатида қариндоши М.Ш. танасининг турли жойларига уриб-тепиб, тан жароҳати етказганлиги аниқланди.
Ж.О қўлга олинди.
Изоҳ (0)