Россия яқин вақт ичида Сурияга «Фаворит» C-300 зенит-ракета комплексларини етказиб бера бошлайди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда, деб ёзади Meduza.
Нашрга кўра, зенит-ракета комплекслари Сурияга тўловсиз асосда етказиб берилади. Мудофаа-саноат комплекси манбасининг хабар беришича, мазкур турдаги янги тизимни харид қилиш учун сурияликларнинг пули йўқ, кредит расмийлаштириш эса Россия режаларига кирмайди.
C-300 билан ҳукумат кучлари қисқа муддатда Дамашқ ва аэродромларни ракета ҳужумларидан ҳимоя қилувчи ракетага қарши мудофаанинг эшелон тизимини яратиши мумкин.
Изоҳ (0)