Дунёдаги энг кекса инсон — япониялик Наби Тадзима 117 ёшида вафот этди. Бу ҳақда USA Today хабар бермоқда.
Тадзима хоним 1900 йилнинг 4 август куни туғилган. Унинг фарзандлари, набиралари ва бошқа авлодлари 160 кишидан кўпроқ. Кагосима префектурасида истиқомат қилган аёл охирги йилларда тўшакдан деярли турмас эди.
Энди дунёдаги энг кекса инсон мақоми бошқа япониялик аёл — 116 ёшли Тиа Миякога ўтди.
Изоҳ (0)