Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 100 га яқин тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

Фото: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

Семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рахбарлигида 27 февраль куни товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш ишлари ҳолати, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд захираларни аниқлаш ва тўлиқ ишга солиш чора-тадбирларига бағишлаб, кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор мажлисида берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди.

Учрашув давомида худудларда импорт ҳажмини қисқартириш бўйича махаллий тадбиркорларга атрофлича тушунтириш берилиб, уларнинг импорт ҳажмини қисқартириш борасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди. Шу билан бирга, маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ҳамда ҳудудларда тармоқлараро саноат кооперациясини йўлга куйишни ташкил этишдаги муаммо ва таклифлар ўрганиб чиқилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?