Япония ва АҚШ ҳозирги вақтда БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳузурида КХДРдаги ядровий қуролсизланиш жараёнини назорат қилиши мумкин бўлган қўмитани ташкил этиш ғоясини ўрганмоқда. Бу ҳақда 20 апрель, жума куни Asahi газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Икки мамлакат ҳукуматлари фикрича, бу чоралар ядро қуролини йўқ қилиш тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши учун зарур. Чунки бу масаладаги турли келишувларга қарамасдан, халқаро ҳамжамиятнинг бундан аввалги уринишлари муваффақиятга эришмаган.
Asahi Сурия фонида АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Россия билан муносабатларида кескинлик юзага келган жорий шарт-шароитларда БМТ ХК ҳузуридаги ядровий қуролсизлантириш бўйича қўмитага Америка томони бошчилик қилса, унинг самарали фаолиятини таъминлаш қийин кечишини таъкидлайди.
Изоҳ (0)