2018 йилнинг 19 апрелида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги офиси директори Гери Роббинс билан учрашуви бўлиб ўтди, деб ёзади UzDaily.
Адлия вазирлиги раҳбари меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ўтган давр мобайнидаги ютуқлари ва фаолиятининг асосий йўналишлари билан таништирди.
Давлат хизматларини кўрсатишда коррупциянинг олдини олиш ва бюрократик тўсиқларни йўқотиш мақсадида вазирлик ҳузурида Давлат хизматлари агентлигининг ташкил этилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини мукаммаллаштиришга қаратилган фармонининг қабул қилишини шулар жумласидандир.
Ўз навбатида, Памела Спратлен мазкур учрашувни ташкил этганлиги учун Русланбек Давлетовга миннатдорлик билдирди ва вазирлик томонидан суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг замонавий босқичдаги янги вазифаларини амалга оширишда кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)