Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кеча, 19 апрель санасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларининг 7-тури бошланган эди.

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

Бугун, 20 апрель санасида яна икки учрашув ўтказилиши белгиланган эди.

Улардан бири Наманганда «Навбаҳор» ҳамда Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоалари ўртасида кечди. Мазкур учрашувга ташриф буюрган «Навбаҳор» жамоаси мухлисларига Президент Шавкат Мирзиёев томонидан совға қилинган 22 минг дона футболка бепул тарқатилди.

Учрашувда ҳисоб меҳмонлар томонидан 14-дақиқада очилди. Гол муаллифи Рустам Ашурматов. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди. Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида «Навбаҳор» легионери Ненад Иняц гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда «Навбаҳор» гол уриб, пешқадам «Бунёдкор»ни мағлуб этишга эришди.

Айни дамда Навоийнинг «Қизилқум»и Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасини қабул қилмоқда.

Суперлига

7-тур беллашувлари

20 апрель, жума

«Навбаҳор» – «Бунёдкор» 2:1

Голлар: 0:1 — 14 Рустам Ашурматов. 1:1 — 58 Ненад Иняц. 2:1 — 90+4 Жаҳонгир Меҳмонов.

«Навбаҳор»: Ботирали Эргашев, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов (Сардор Сулаймонов, 58), Азизбек Турғунбоев, Ненад Иняц ( Беҳруз Саъдиллоев, 90), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович (Зоҳир Пиримов, 46), Дарко Станоевич

«Бунёдкор»: Суҳробжон Султонов, Рустам Ашурматов (Ислом Қобилов, 42), Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Филип Раевац, 79), Сардор Собирхўжаев, Миржамол Қосимов (Даврон Умиров, 64), Муроджон Тошматов, Хуршид Ғиёсов, Мирғиёс Сулаймонов

Огоҳлантиришлар: Акром Комилов 33, Остон Ўрунов 48, Ненад Иняс 58, Мирғиёс Сулаймонов 70, Жаҳонгир Меҳмонов 80.

«Қизилқум» — «Нефтчи» 20:00

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди