Ўзбекистонлик профессионал муайтайчи Анвар Бойназаров эртага, 21 апрель санасида Хитойдаги EM Legend мусобақаси доирасида рингга чиқади, деб хабар беради «Оламспорт».
Анвар Бойназаров мазкур муайтай оқшомида 65 кг вазн тоифасида хитойлик Пан Жиаюнга қарши жанг қилади. Кеча жанг олдидан вазн ўлшаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу жанг оқшомида Бойназаровнинг жангидан ташқари 18 та жанг бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)