Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви Швейцарияда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда 18 апрель, чоршанба куни Американинг NBC телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Телеканал манбасига кўра, икки мамлакат вакиллари саммит қаерда ўтиши ҳақида якуний қарор қабул қилмаган. Пекин, Пхеньян ва Улан-Батор вариантлар сифатида кўриб чиқилган, бироқ хавфсизлик нуқтаи назаридан рад этилган.

«Мансабдорларнинг сўзларига қараганда, америкалик расмий шахслар нейтрал жойлар тарафдори, устунликка эга вариантлардан бири — Швейцария», — таъкидланади хабарда.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги учрашув ўтказилиши мумкин бўлган жойлардан бири Швеция эканлигини маълум қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)