Қирғизистон парламенти депутатлари 19 апрель, пайшанба куни бош вазир Сапар Исаков раҳбарлигидаги республика вазирлар маҳкамаси таркибига ишончсизлик билдириш учун овоз берди, деб ёзади «ТАСС» мамлакат қонун чиқарувчи органи аппаратига таяниб.
«Бу таклифни депутатлик корпусининг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлади», — дея маълум қилишди парламентда. Тез орада депутатлар қарори мамлакат президенти Сооронбой Жээнбековга йўналтирилади.
Бундай ташаббус билан мухолифат фракцияси вакиллари чиқиш қилган. 17 апрель, сешанба куни парламент озчилигига кирувчи «Республика-Ата-Журт», «Ата-Мекен» ва «Онугуу-Прогресс» фракциялари вазирлар маҳкамасининг 2017 йилги фаолиятини қониқарсиз деб топганди.
Изоҳ (0)