Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон маъмурий судлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 4783 ишни кўриб чиқди. Бу ҳақда Олий суднинг расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Ишлар, хусусан:

Идоравий норматив-ҳуқуқий актларга;

Давлат бошқаруви органлари ҳамда маъмурий-ҳуқуқий фаолият юритиш ваколатига эга бошқа ташкилотлар қарорлари ва хатти-ҳаракатларига;

Сайлов комиссиялари ҳаракатлари ва қарорларига;

Нотариал ҳаракатни амалга оширишдан бош тортиш ва ҳоказо ҳаракатларга эътироз билдириш билан боғлиқ.

Шу тариқа, 3416 фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди.

Шунингдек, ҳисобот даврида маъмурий судлар томонидан маъмурий қонунбузарликлар бўйича 102481 шахсга нисбатан 84141 та иш кўриб чиқилди.

73394 шахсга нисбатан маъмурий жазо тариқасида жарималар ёзилди, шунингдек, махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, маъмурий ҳибс ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юбориш сингари чоралар кўрилди.

Маъмурий судлар Президентнинг 2017 йил 21 февралидаги фармони билан ташкил этилиб, ўша йилнинг 1 июнидан фаолиятини бошлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк