Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия ҳукумати АҚШ раҳбариятига мурожаат қилиб, Германия бизнесини Россияга қарши янги санкцияларда қатнашишдан озод қилишни сўрамоқчи, деб ёзади «Газета.ru».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

The Wall Street Journal манбаларига таяниб хабар қилишича, Германия молия вазири Олаф Шольц Вашингтонга ташрифи чоғида АҚШдан немис компанияларини Россияга қарши санкциялар таъсиридан чиқаришни сўрайди. Бунда маълум бир компаниялар эмас, балки бутун Германия бизнеси назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Германия канцлери Ангела Меркель ҳам ушбу масалани АҚШ президенти Дональд Трамп билан апрель охирида бўлиб ўтадиган учрашувда муҳокама қилмоқчи.

Манбалар фикрича, Германия ҳукуматига Россияда бизнес юритувчи ҳамда АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларни деб даромадидан айрилишни истамаётган йирик компаниялар босим ўтказмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
Малика Диананинг кўйлаги Sotheby’s аукционида рекорд нархга сотилди
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Дунё
Покистонда масжиддаги портлаш қурбонлари сони қарийб 60 кишига етди (фото)