18 апрель куни Куба тарихида улкан ўзгариш юз берди. Мамлакатнинг Миллий ассамблеяси президент Рауль Кастро ўрнига давлат кенгаши ва Вазирлар кенгашининг раиси 57 ёшли Мигель Диас-Канелни сайлади. Шу тариқа инқилобий Куба тарихи билан боғлиқ бўлган Кастролар даври ўз ниҳоясига етди, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Инқилобда иштирок этган бўлса ҳам, Рауль ҳар доим акаси Фидель Кастронинг соясида қолиб кетган. Фидель истеъфога чиққач, Рауль эҳтиётлик билан мамлакатда ўзгаришларни бошлаган.
Айнан у АҚШ билан дипломатик муносабатларни қайта тиклади ва ўн йиллик танаффусдан сўнг АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани Кубада қабул қилди. Рауль ўз лавозимидан тўлиқ кетмайди — у Куба коммунистик партиясининг раҳбари бўлиб қолади ва агар керак бўлса, ўз издошига кўрсатмалар беради.
Изоҳ (0)