Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япониянинг машҳур нашри «Asahi Shimbun» газетасининг ижодий жамоаси жорий йилнинг 28 апрель – 6 май кунлари Қорақалпоғистонда ижодий сафарда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Орол денгизи. Фото: trendytron.com

Орол денгизи. Фото: trendytron.com

Ташрифдан мақсад – Орол денгизи ҳақида репортаж тайёрлаш, шу жумладан Оролбўйининг экологик аҳволини ўрганиш, ҳудуддаги муаммоларни ечишда Япония ҳукумати билан халқаро ҳамкорлик, шунингдек, донорлик ташкилотлар билан илмий-академик ҳамкорлик доирасида Япония ҳамжамиятининг диққат-эътиборини ушбу муаммоларни ечишга қаратиш ҳамда келгусида грант ва техник маблағларни жалб қилишни йўлга қўйишдир.

Япониядаги энг йирик учта нашрнинг бири ҳисобланган «Asahi Shimbun» газетаси (1879 йилдан бошлаб чиқиб бошлаган)га келгуси йили 140 йил тўлади. Саккиз миллион нусхада чоп қилинадиган газета ўз саҳифаларида Япониянинг, шунингдек, дунё давлатларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий-гуманитар соҳаларидан материаллар тайёрлайди.

Қайд этилишича, яқинда Буюк Британиянинг жаҳонга таниқли ВВС телерадиокорпорациясининг бутун дунё хизмати ижодий жамоаси ҳам Орол муаммоси ҳақидаги қисқа метражли фильмни суратга олган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди