2018 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Колумбия Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Альфонсо Лопес Кабальерони қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки мамлакат бир-бирлари учун истиқболли ҳамкор эканлиги ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам ўтказиш ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Изоҳ (0)