«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» ногирон болалар интернат уйига Matiz автомашинаси совға қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Айни кунда мурувват уйида 280 нафар 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган туғма ногирон, ақлан заиф болалар тарбияланади.
Газеталар жамоаси томонидан ҳар йили мамлакатнинг турли вилоятларидаги болалар уйларига автомашина, турли мактаблар, мактабгача таълим муассасаларига совға-саломлар улашиш анъанага айланган.
Изоҳ (0)