Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик ёзувчи Жорж Мартин «Муз ва олов қўшиғи»даги бир образни «Тахтлар ўйини» сериалига қайтарилиши керак бўлган қаҳрамони номини айтди. Бу ҳақда Cinemablend хабар берди.

Фото: Cinemablend

Фото: Cinemablend

Мартиннинг айтишича, шоуга Винтерфелл ледиси Кейтлин Старкни қайтариш керак. Унинг сўзларига кўра, қаҳрамон унинг китобларида фавқулодда муҳим ролни ўйнайди. Муаллиф қаҳрамонлар унинг асарида тирилиши мумкинлигини айтиб, Кейтлин Юраксиз леди қиёфасида қайтгач, сирли ва шафқатсиз қотилга айланишини ҳамда Кейтлин олтинчи китобдаги афсонада муҳим рол ўйнашини таъкидлаган.

Ёзувчиннг қайд этишича, агар у сериал сценарийсига таъсир қила олганида, айнан Кейтлин Старкни қайтарган бўлар эди. Нед Старкнинг рафиқаси бўлган Винтерфелл ледиси «Тахтлар ўйини»нинг учинчи мавсумида ҳалок бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Жулия Робертс ўзи овқат пиширади, болаларини мактабга олиб боради, итлари билан сайр қилади ва “Оскар”дан кўра оддий ҳаётни қадрлайди
Марказий Осиё
Туркманистон бу йил 1 млн тоннадан ортиқ пахта йиғиб олишни режалаштирмоқда
Маҳаллий
Навоийда ўзганинг 31 бош қўйини ўғирлаган шахслар қўлга олинди