Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Уральские авиалини» компанияси Москвадан Қаршига янги рейс йўлга қўйилишини маълум қилди, деб ёзади Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Компания сайтида билдирилишича, шу йил 2 майдан Москва (Домодедово) – Қарши йўналиши бўйича парвозлар амалга оширила бошланади. Самолётлар Москвадан Қаршига сешанба ва чоршанба кунлари, Қаршидан Москвага эса сешанба ва пайшанба кунлари парвоз қилади.

Барча парвозлар «Бизнес» ва «Эконом» тоифасидаги салонлар билан жиҳозланган Airbus авиалайнерларида амалга оширилиши айтилмоқда.

Қайд этилишича, Москвадан Қаршига авиабилетни 9 минг рубль (бугунги курс бўйича 147 доллар)га сотиб олиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди