Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилишининг олдини олиш мақсадида ободонлаштириш хизматининг фаолияти кенгайтирилади. Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, бунинг учун Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарор қабул қилади.

17 апрель куни Президент матбуот хизмати Пресс-холлида Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти фаоллари билан йиғилишда ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани, айрим жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани бўйича билдирган танқидий фикрларидан сўнг кўрилаётган чораларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари 13 апрель куни Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида вилоятларга сафарлар олдидан ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани, айрим жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётганини жиддий танқид остига олди. Бу лавҳа ОАВ орқали барчанинг эътиборига ҳавола қилинди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг мазкур сўзларидан кейин кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот бермоқчиман.

Президент бундай ҳолатлар яна қайтарилмаслиги учун ҳуқуқий механизм яратиш бўйича топшириқлар берди. Топшириққа кўра, аҳолини, айниқса, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимларини, талабаларни ободонлаштириш ишларига жалб этишни қатъий тақиқлаш бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилади.

Ушбу қарорда жойлардаги ободонлаштириш хизматлари фаолиятини кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам акс этади. Бунда хорижий давлатларнинг бу борадаги тажрибаси инобатга олинади. Фуқароларни жамоат ишларига мажбурлаш ҳолатлари шундан кейин ҳам қайтарилса, Президент таъкидлаганидек, жазо қаттиқ бўлади. Жумладан, жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

Комил Алламжонов, Ўзбекистон Президенти матбуот котиби

Бундан ташқари, Комил Алламжонов Президент самарқандлик 23 ёшли ўқитувчи Диана Еникееванинг бевақт ўлимига сабабчи мансабдорларни юридик жавобгарликка тортиш бўйича Бош прокуратурага кўрсатма бергани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила: Қирғизистонда депутатлар маошини зилзила қурбонларига ёрдам учун ўтказмоқчи
Дунё
Байден келгуси президентлик сайловига номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди