Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси эндиликда Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси деб ўзгартирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қўмита номининг ўзгариши масъулият соҳаси кенгайганлиги билан боғлиқ. Аввал қўмитанинг фаолият доираси фақат ахборот соҳаси ривожланишига қаратилган бўлса, эндиликда қўмита инновацияларни қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётининг турли соҳаларига илғор технологияларни жорий қилиш йўналишида ҳам фаолият юритади, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ўзгариш расмиятчилик учун эмас, мамлакат инновацион ривожланиши жараёнларини жадаллаштириш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни шакллантиришга йўналтирилган комплекс тадбирлар дастурининг бир босқичидир. Қонунчилик палатаси қабул қилган қарор билан инновацион фаолиятни рағбатлантиришга қаратилган, парламентнинг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш учун институционал асос шакллантирилмоқда.
Изоҳ (0)