Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДРнинг Хитой билан муносабатларини янги даражага олиб чиқишга ваъда берди. Бу ҳақда «РБК» ёзмоқда.
Шимолий Корея раҳбари Пхеньянда Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитаси халқаро ҳамкорлик бўлими раҳбари Сун Таони қабул қилди. Учрашув чоғида Ким Чен Ин ушбу баёнотни берди.
Таъкидланишича, Шимолий Корея раҳбари икки мамлакат муносабатларини фаол ривожлантиришга ҳаракат қилишини билдирган.
Сун Тао Шимолий Кореяга мамлакат асосчиси Ким Ир Сен таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан уюштирилган тадбирларда иштирок этиш учун ташриф буюрди.
Изоҳ (0)