• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чўл ўрнида 35 футбол майдонига тенг ўрмон яратган жарқўрғонлик пенсионер. Ҳақиқий қаҳрамон!

    «Газета.uz» интернет-нашри «Кўринмас қаҳрамонлар» номли янги лойиҳа бошлади. Лойиҳанинг биринчи қаҳрамони — сурхондарёлик пенсионер Номоз Жумаев. У ўз маҳалласидаги ўлчами 35 футбол майдонига тенг бўлган чўлни ўрмонга айлантирган. У ҳақдаги ҳикоя журналист Никита Макаренко томонидан ёзилган, суратлар муаллифи — Элёр Неъматов.

    «Дарё» қаҳрамонлик медали йўқ ҳақиқий қаҳрамон Номоз Жумаев ҳақидаги мақолани эътиборингизга тўлиқ тақдим этади.

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Биз давлатимизни гуллаб-яшнаган ҳолда кўришга кўникканмиз. Лекин аслида Ўзбекистоннинг 80 фоизи чўл ва ярим чўллардан ташкил топган. Аждодларимиз бу ерлар гуллаб яшнаши ва маҳсулдорлиги йўлида минг йиллар давомида тер тўккан.

    ХХ аср охирида Ўзбекистон чўллари ҳужумга ўтди. Қир-адирларда чорва моллари ҳаддан зиёд кўп боқилганлиги оқибатида улар зарарланмоқда ва бузилмоқда. Кўмир ва газдан маҳрум бўлган қишлоқ аҳолиси атрофдаги барча ўсимликларни таг-томири билан ёқиш учун ишлатмоқда. Келажакни ўйловчилар эса жуда кам.

    Сурхондарё вилояти Жарқўрғон шаҳри чеккасида «Қора Янтоқ» номли маҳалла бўлиб, бу ерда 100 га яқин оила истиқомат қилади. Атрофда янтоқ жуда кўп. Чўл маҳаллани ҳам ишғол этиб, тобора кенг майдонларни эгалламоқда. Шамол қумни кўчаларга учирмоқда. Вақти-вақти билан кучли ва иссиқ афғон шамоли эсади. Бундай пайтларда аҳоли эшик ва деразаларни ёпиб, уйларида қум бўронидан паноҳ топади.

    Маҳалланинг асосий кўчаси «Бройлер кўчаси» деб аталади. Бу ерда, 92-сонли уйда пенсионер Номоз Жумаев ва унинг катта оиласи яшайди.

    Чўл

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    «Қумдан барпо бўлган ўрмон»

    «Бир куни Бухородан одамлар келиб, бизни мактабга тўплашди. Кассета қўйиб, қумга қарши қандай курашиш мумкинлигини айтиб беришди. Маҳаллада мендан бошқа ҳеч ким саксовел экишга на қизиқди, на киришди», — сўзлаб берди Номоз ака.

    Бухородан келганлар орасида ўрмоншунос Абдусалом Норматов ва Глобал экологик жамғарма Кичик грантлар дастурининг (ГЭЖ КГД) миллий мувофиқлаштирувчиси Алексей Волков ҳам бор эди.

    «Абдусалом лойиҳанинг илҳомлантирувчиси эди. У узоқ вақтлар шу ерларда яшаган. У менга чўл босиб келаётгани ва нимадир қилиш кераклигини айтди. Одамлар дарахт эколмайди. Улар ҳатто томирларни ҳам ўтин учун қазиб олишади. Табиатдан олишади, лекин унга ҳеч нарса қайтаришмайди. Абдусаломда уларга буни ўргатиш ғояси туғилди», — дейди Алексей Волков.

    Оқсоқолларнинг айтишича, аввал бу ерларда қалин саксовул ўрмонлари бўлиб, кириш хатарли бўлган экан. У ерда йўлбарс ва сиртлон каби йиртқичлар ҳам яшаган. Сурхондарёдаги сўнгги йўлбарс 1971 йили ўлдирилган. Лекин маҳаллий аҳоли 1986 йили яна бир йўлбарсни Амударё қирғоғида кўрганини айтади.

    Номоз ака ўрмонни тиклаш ғоясига жуда қизиқиб қолди. Маҳаллий тадбиркор ўз еридан фойдаланишларига рухсат берди. ГЭЖ КГД кўчатларга пул ажратди. Ва… ҳеч нарса бўлмади. Биринчи йили саксовул кўчатлари кўкармади.

    «Мен эккан кўчатлар қуриб кетди. Аввалига тўғри экишни билмаган эканман. Илдизларига озроқ лой қўшиш керак экан. Буни билганимдан кейин яна экишни бошладим», — дейди Номоз ака.

    Омадсизлик «қум ишғолчиси»ни тўхтатолмади. 2010 йили у саксовул ва бошқа чўл ўсимликларини яна эка бошлади. Уч йил ичида 15 мингтача саксовул кўчатларини қўл билан экди.

    «Менга фақат оилам ёрдам берарди. Ҳамма — ўғилларим, келинларим, невараларим ҳам ишлади. Жуда оғир бўлди», — эслайди Номоз ака.

    Ҳозирда 50 гектардан ортиқ ҳайбатли ҳудудда ўрмон вужудга келган. Бу 35 та футбол майдони ёки 3 та Мустақиллик майдони дегани. Бошидан охиригача машинада юришга тўғри келади — пиёда юришга узоқлик қилади. Бу ерда саксовуллар баланд — одам бўйидан ошади. Улар атрофида буталар барқ урган, ўсимликлар шамолда тебранади, кемирувчи ва судралувчиларнинг инлари галасига дуч келасиз. Ҳақиқий ўрмон! Ҳозирча жуда ёш — бор-йўғи саккиз ёшда.

    «Орадан бир неча йил ўтиб, натижаларни кўриш учун бу ерга келганимда, кўриб лол қолдим. Бу ҳайратланарли эди», — дейди Алексей Волков.

    «Нима учун ҳеч ким мендан ўрнак олмаслигини тушунмайман», — дейди Номоз ака. У қўли билан теварак-атрофдаги чўлни кўрсатади: «Мана бу ернинг хўжайини бор, лекин у бу ерда ҳеч нарса етиштирмайди. Агар ҳар бир киши дарахт ўтқазганида, юртимиз қанчалик яшил бўлиб кетарди, тасаввур қилаяпсизми?».

    Номоз ака одамлар нафақат қадрдон ўлкасини тиклашни истамаслиги, балки унинг заҳарлашда давом этаётганидан ачинади. «Унинг ўрмони» этагидаги йўлдан ўтсангиз, уюм-уюм чиқиндиларга кўзингиз тушади. Номоз ака неча бор илтимос қилган бўлса-да, маҳаллий ҳокимлик уларни олиб ташлашга шошмаяпти. Гўзалликка раҳна солиб туришини қаранг.

    Ўрмон

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Қаҳрамон суратига чизгилар

    Номоз аканинг хўжалиги «ВАЗ-2101» автомобили, Бек лақабли от, қўйлар, эчкилар, эгатдаги кўкатлар ва тутлардан иборат. Бу ерда газ йўқ. Келинлар тандирда нон ёпиб, шу яқиндаги дўконда сотади. Маҳаллий товуқ фермасидаги ҳайдовчилик стажи Номоз аканинг кексаликда камтарона ҳаёти учун етарли бўлмади. У 250 минг сўм нафақа олади.

    Ўзининг 63 йиллик ҳаётини у Сурхондарёнинг оловдек жазирамасини ҳам, қордек совуқ сувини ҳам кечиб ўтказмоқда. Собиқ Иттифоқ армияси хизматини Чукотка ярим оролида ўтади. Яқин-яқингача ҳатто яқин дўстлари ҳам унинг ўрмонидан бехабар бўлган.

    «Мен бу ўрмонни дўстим яратганини тасаввур ҳам қилмагандим. Авваллари маҳалла қўмитаси раиси бўлиб ишлаганман, лекин ўшанда ҳам у бирор марта ёрдам сўрамаган», — дейди Номоз аканинг энг яқин дўсти Қулмурод Эшмирзаев. «У ўрмон ҳақидаги сирини 2015 йили айтган эди. Жуда ҳайрон қолгандим. У мана шунақа камтар одам».

    «Менга расмийлардан ҳеч ким эътибор қилмади, ҳеч ким ёрдам бермади, лекин халал ҳам бергани йўқ. Бир сафар Сурхондарё ҳокими машинадан ўтаётиб, ўрмонимни кўриб тўхтапти. ‘Ким буни эккан?’, — деб сўрабди. Лекин мен уйда йўқ эдим. У менга раҳмат айтиб қўйишларини тайинлабди», — дея ҳикоя қилади Номоз ака.

    «Жарқўрғоннинг муаммоси ноёб ҳодиса эмас, бошқа экотизимлар каби экстремал шароитга эга чўл, жуда нозик. Айнан шунинг учун Номоз Жумаевнинг муваффақияти — бу жуда кам ташқи инвестиция ва бошланғич билимларсиз чўлларни қайта тиклаш борасида аъло даражадаги намуна бўла олади. Бу ерга республикамизнинг бошқа чўл ҳудудларидан экскурсиялар ташкил этиш керак, Номоз акадан бутун Марказий Осиё бўйича ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб бериш сўралиши лозим. Энг асосийси — чўлга ҳаёт қайтариш ва авлодлар учун нимадир қолдириш истагидир», — деб ҳисоблайди ландшафт экологи, Германиянинг Михаэл Зукков жамғармаси ходими Рустам Мирзахонов.

    Агарда қаҳрамонимизнинг уйига меҳмонга борсангиз, у рамкачадаги фахрий ёрлиқни сизга кўрсатса керак. У БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги аввалги вакили Стефан Приснер томонидан имзоланган бўлиб, илҳомлантирувчи лойиҳа учун миннатдорлик сифатида берилган. Бу Номоз аканинг хизматлари тан олинганини билдирувчи ягона моддий ҳужжат.

    «Қишлоқ ҳаёти» рукнидан. Номоз аканинг келини шундай ҳикоя қилади: 15 февраль куни Сурхондарёнинг «Ишонч» телеканали мухбири Элёр Гўрўғлиев «Қора янтоқ» маҳалласидаги мактабда мардонавор текширув ўтказибди. У мактабда аниқлаган камчиликлар ҳақида лавҳа тайёрлаган. Номоз аканинг келини очган волейбол тўгарагига белгилангандан ортиқча бола жалб қилингани маълум бўлибди. Ҳамширадан эса 28 февралда муддати ўтган дори воситалари топилган.

    Лавҳа ҳокимликда бўлган видеоселектор йиғилишида кўрсатилиб, 19 февраль куни улар тўгарак раҳбари ва ҳамшира ишдан бўшатилган. Бу ҳам етмагандек — мактаб директори ҳам. Ва таэквондо мураббийи ҳам — у кадрга шунчаки тасодифан тушиб қолган экан. Энди «Қора янтоқ» мактабида на ҳамшира, на волейбол ва таэквондо бўйича мураббий бор. Мухбир Гўрўғлиев, эҳтимол, бу қаҳрамонлиги учун мукофотлангандир. Ундан яна шуни сўрашни хоҳлардим: «Ҳамкасб, нима учун сен ўрмон ҳақида лавҳа тайёрламадинг?».

    Одамлар

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Фото: Элёр Неъматов / «Газета.uz»

    Ресурслар учун жанг

    Экилган ўрмондан Номоз аканинг оиласи учун ҳеч қандай даромад йўқ. У бу ерда ўз эҳтиёжлари ёки сотиш учун дарахт кесмайди. Фақат тандир учун янтоқ теради. Бироқ мутахассислар ўрмон имкониятлари жуда юқори деб ҳисоблайди.

    «Бу биз ишонишни бошлаган ва бутун мамлакат бўйлаб жорий этишни кўзлаётганимиз ривожланиш моделидир. Ҳар бир фермер чўлни қайта тиклай олади, қайта тикланган ерда эса меъёри билан чорвани ўтлатиб, ўтин жамғариши мумкин. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, қайта тикланган чўлнинг ҳар гектаридан бир йилда 300 доллардан 500 долларгача даромад кўриш мумкин», — дейди Алексей Волков.

    Назарий жиҳатдан 50 гектар ўрмондан фойдаланиш ойига 1600 доллардан даромад келтириши мумкин. Бу ҳатто пойтахт учун ҳам яхшигина пул.

    «Шуни айтишни истардикки, агарда сиз чўлни табиий капитал сифатида кўрсангиз, уни Номоз акадек тикласангиз, пул ишлаб топишингиз мумкин. Биз ҳозирда худди шундай лойиҳани Жиззах вилоятининг Фориш туманида амалга оширмоқдамиз», — дейди Волков.

    Аммо ҳаммаси ҳам кўнгилдагидек эмас. Маълум бўлишича, ўрмон барпо этишнинг ўзи етарли эмас экан. Одамларда Номоз акадан ўрнак олиш хоҳиши йўқ, боз устига яна... унинг меҳнатлари маҳсулини йўқ қилишни ҳам исташади. Бугун Номоз ака ва унинг оиласи аксарият вақтини ўрмонни қишлоқдошлари ва атрофда яшовчи одамлардан ҳимоя қилишга сарфламоқда. Одамлар бу ўрмонда чорва молларини боқишга ҳаракат қилади. Улар туёқлари остида эса ёш ўсимликлар пайҳон бўлмоқда. Яна дарахтларни ўтин қилиш учун кесиб кетишни уринишмоқда.

    «Қанчадан-қанча одамлар билан муштлашиб, сўкишиб ҳам бўлдим. Биз ўрмонни кечасию кундузи қўриқлашга мажбурмиз. Ўғилларим билан ‘Жигули’да борамиз, каравот қўйиб, тунни ўша ерда ўтказамиз», — дея ёзғиради Номоз ака. Ўрмон чегараларига синган шишаларни сепиб чиқишга тўғри келган. Унгача эса браконерлар автомобилда тўғри ўрмон ичига кириб бориб, дарахтларни ўтинликка кесиб, янтоқ йиққан.

    Номоз ака ўрмонни «ўзимники» дейди. Бироқ ўрмоннинг юридик мақоми номаълум ва уни ҳимоя қилишда ким ёрдам кўрсатиши кераклиги ҳам ноаниқ. Номоз акада ҳатто ерга эгалик бўйича ҳеч қандай ҳужжат ҳам йўқ. Фақат қачондир маҳаллий ҳокимлик ва еридан фойдаланишга изн берган бизнесменнинг оғзаки рухсати бор, холос.

    «Агар бу ер ҳеч кимники бўлмаса, у бу ерларни ижарага олиши мумкин. Бу ўрмонни ҳимоя қилишнинг ягона йўли. Чунки қонунчиликда бундай турдаги ўрмон барпо этишни ҳимоя қиладиган тўғридан-тўғри меъёрлар мавжуд эмас», — дейди Алексей Волков.

    Номоз ака ўзини ҳимоялангандек ҳис қилиши учун ўрмонига ҳужжатлар олишдан мамнун бўлади, деб ўйлайман. Умид қиламанки, маҳаллий ҳокимлик ҳам уни қўллаб-қувватлайди ва ёрдам беради.

    Унинг ўзи эса фақат бир нарсани сўрайди: «Менга яна кўчатлар керак. Мен уларни ўз ҳамёнимдан ололмайман. Яна 10—15 мингта. Шунда яна 30 гектар ўрмон бўлади. Кўчат кўпроқ бўлса ҳам майли. Қанча беришса, шунча экаман».

    Номоз ака — бахтли инсон. У фарзандларини вояга етказди. Уй қурди. Бир эмас, бутун бошли ўрмонга айланган дарахтлар экди.

    Мақола Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббуслар (КАДИ) кўмагида тайёрланган. КАДИ лойиҳаси Германия Атроф-муҳит, табиатни муҳофаза қилиш ва ядро хавфсизлиги федерал вазирлигининг Иқлим ҳимояси бўйича халқаро ташаббуслар (IKI) доирасида амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси КАДИнинг давлат ҳамкори ҳисобланади.

    14.04.2018, 18:11   Изоҳ (0)   96123
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

    14.04.2018, 17:33

    Тошкентдаги «Хожа Аҳрор Валий» масжидида телефон ўғирланди. Гумонланувчининг сурати ҳам бор, бироқ жабрланувчи унга имкон бермоқчи

    14.04.2018, 17:18

    Петербургда вафот этган ўзбекистонлик аёлнинг жасади Янгийўлга олиб келинди

    14.04.2018, 17:03

    Шавкат Мирзиёев: Ўқитувчиларга кўча супуртириш — нафақат менга, балки сиёсатга ҳам хиёнатдир!

    14.04.2018, 16:47

    Қорақалпоғистонда ожизани зўрлаб, ҳирсини қондирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    14.04.2018, 16:32

    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрелда Ўзбекистонга келади

    14.04.2018, 16:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.