Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу кўча замонавий талаблар асосида қайта қурилиб, қатновлар ўртасида хавфсизлик тўсиқлари, энергия тежамкор ёритгичлар ўрнатилган. Икки ёнда яшил ҳудуд барпо этилиб, гуллар ва манзарали дарахтлар экилган. Пиёдалар ва велосипедлар учун йўлаклар ташкил қилинган.

Президент қурилиш сифати ва транспортлар ҳаракатига қулайликларни ошириш юзасидан кўрсатмалар берди. «Йўл қурилишига шунча пул ажратяпмиз. Лекин йўлларимизнинг сифати йўқ, десак адолатдан бўлади. Бу соҳада қурилиш ҳажми, йўл узунлиги ортидан қувмай, аввало сифатга эътибор бериш керак. Бир километр бўлсаям, сифатли қуринглар. Ўнлаб йиллар халқимизга хизмат қилсин, одамлар рози бўлсин», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент йўл қурилиши ва эксплуатациясида ишлатиладиган замонавий техникаларни ҳам кўздан кечирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди