2018 йилнинг 12 апрелида Ўзбекистон Республикаси молия вазири Жамшид Қўчқоров Афғонистон Ислом Республикасининг молия вазири Э.Ҳакимий ва транспорт вазири М.Тахмасий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги матбуот хизмати.
Учрашув давомида ҳар иккала томоннинг асосий эътибори Афғонистонда энг муҳим ва истиқболли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан «Мозори Шариф—Ҳирот» йўналишида темирйўл тармоғи қурилиши, «Сурхон—Пули-Хумри» электр узатиш тармоқлари қурилиши масалалари, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа масалаларини муҳокама қилишга қаратилди.
Изоҳ (0)