Олмалиқ шаҳрида ов қуролларини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олмалиқ шаҳрида номаълум шахс Пиримқулов кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўкони олдида қаровсиз қолдирган, фуқаро З. Тоҳировга тегишли «Нива» русумли автомашина салонидан унга тегишли ИИБда рўйхатда бўлган ов қуролларини яширинча олиб кетгани аниқланган.
Жабрланувчининг аризаси билан кўрилган чоралар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни Олмалиқсой кўчасида яшовчи, 1974 йилда туғилган Т. Жамолов содир этгани аниқланди. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)